Жаҳон

Афғонистон:  икки вилоятда тўқнашувлар авж олмоқда, “Толибон” яна бир йирик шаҳарни эгаллади

Ҳукумат қўшинлари иккита туманни қайтариб олди.

Афғонистон:  икки вилоятда тўқнашувлар авж олмоқда, “Толибон” яна бир йирик шаҳарни эгаллади

 

 

Афғонистон ҳукумати кучлари Толиқон шаҳри яқинидаги икки туманни “Толибон”дан қайтариб олди.

 

TOLOnews нашрининг хабар беришича, Васаж ва Фархор туманлари жангарилардан озод қилинган. Буни Афғонистон Ички ишлар вазирлиги ҳам тасдиқлади.

 

Яна икки вилоятда “Толибон” ҳужумлари авж олди

 

“Толибон” Саманган ва Балх вилоятларига ҳужумни давом эттирмоқда. Саманган вилоятида Афғонистон парламенти собиқ аъзоси Муҳаммад Асиф Азимий бошчилигидаги 150 аскар “Толибон”лар тарафига ўтиб кетди. “Толибон” ҳозирда вилоят маркази бўлган Ойбоқ шаҳридан уч километр узоқликда турибди. Ҳаракат расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид Ойбоқ шаҳри тўлиқ эгалланганини маълум қилди.

 

Балх вилоятидаги Ҳазрати-Султон тумани жангарилар томонидан босиб олинди. Афғонистон Мудофаа вазирлиги расмий вакили Фавод Омоннинг маълум қилишича, ҳукумат қўшинларининг махсус қисмлари Балх маркази Мозори Шариф шаҳрига қилинган ҳужумларни қайтаришга муваффақ бўлган.  Балх вилояти Ўзбекистон чегараларига яқин жойлашган.

 

Дўстум тобора фаоллашмоқда

 

Сўнгги кунларда маршал Абдулрашид Дўстумнинг Афғонистон ҳарбий-сиёсий ҳаётида фаоллашувини кузатиш мумкин. 8 август куни Дўстум мудофаа вазири Бисмиллохон Муҳаммадий билан учрашгани хабар қилинган эди. 9 август куни маршал Фарёб вилояти расмийлари билан телефонда мулоқот қилди. Дўстум вилоятга қурол-яроғ етказишни кўпайтиришни айтган.

 

Замир Кобулов: Афғонистонда мувозанат ўрнатилади

 

РФ Президентининг Афғонистон масаласи бўйича махсус вакили Замир Кабулов “Толибон” кўп ҳудудларни эгаллаётганига қарамай, тез орада мамлакат ҳудудида мувозанат ўрнатилиши мумкинлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, 11августда Доҳада  Россия, АҚШ, Покистон ва Хитой вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган учрашувда “Толибон” олиб бораётган ҳаракатлар муҳокама қилинади.

 

Афғонистонда вазият АҚШ ва НАТО қўшинлари олиб чиқилиши ортидан кескинлашди. Ҳукумат ва “Толибон”лар ўртасида тўқнашувлар тобора авж олмоқда.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Афғонистон:  икки вилоятда тўқнашувлар авж олмоқда, “Толибон” яна бир йирик шаҳарни эгаллади | Zamon.uz