Афғонистондаги масжидда яна портлаш содир бўлди
Оқибатда 10 киши ҳалок бўлган.

Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳридаги масжидда портлаш содир бўлди. Оқибатда ўн киши ҳалок бўлган.
Афғонистоннинг “Tolonews” агентлиги туман касалхонаси бош шифокорига таяниб, 65 киши яраланганини маълум қилди.
Бу бир ҳафта ичида содир этилган иккинчи теракт ҳисобланади. Икки кун аввал Кобулдаги шиа мактабида ҳам портлаш юз берганди. Унда 6 киши қурбон бўлган.
Шунингдек, 21-апрел куни Қундузда яна портлаш содир бўлди. Полиция вакилининг журналистларга айтишича, у ерда толиблар ҳарбий бўлинмаси механикларини олиб кетаётган машина портлаган. 4 киши ҳалок бўлган, 18 киши яраланган.








