Жаҳон

Аҳмад Масъуд  Ғарб давлатларидан ёрдам сўради

Панжшер вилояти раҳбарларидан бири Аҳмад Масъуд Ғарб давлатларидан қурол-яроғ билан ёрдам беришни сўради.

Аҳмад Масъуд  Ғарб давлатларидан ёрдам сўради

 

Масъуднинг шу мазмундаги мактуби “The Washington Post”да чоп этилган.

 

Унда айтилишича, АҚШ ва унинг иттифоқчилари жанг майдонини тарк этишди. Лекин АҚШ ҳали ҳам демократия таянчи бўлиши ва Афғонистон халқига ёрдам бериши мумкин.  “Шу мақсадда мен Афғонистоннинг Ғарбдаги дўстларини, Вашингтон ва Ню Ёркни, АҚШ Конгресси ва Байден маъмуриятини, мен таълим олган Лондон ҳамда отам (Аҳмадшоҳ Масъуд) номи билан аталадиган хиёбон мавжуд Парижни бизни қўллаб-қувватлашга чақираман”,- деган Масъуд.

 

Шунингдек, қўмондон у ва собиқ вице-президент Амрулла Солиҳ сафига афғон армиясининг руҳи тушган аскарлари, жумладан, махсус қисм ҳарбийлари қўшилаётганини маълум қилган. Масъуд  “Нима бўлишидан қатъи назар мен ва аскарларим Афғонистондаги озодликнинг сўнгги таянчи Панжшерни ҳимоя қиламиз. Бизнинг иродамиз синмайди. Тажрибамиздан бизни нима кутаётганини биламиз. Бизга кўп миқдорда қурол-яроғ керак”,- деб таъкидлаган.

 

Толиблар ҳужум бошлаган тақдирда Панжшерда қаттиқ қаршиликка дуч келиши қайд этилган. “Лекин Ғарб бизни  қурол билан таъминламаса,  шахсий ресурсларимиз тезда тугайди”, деб айтган Масъуд.

 

Бундан аввал АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда хавф остида эканилигини айтган эди.

 

 Жаҳонгир Қўзиев

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Аҳмад Масъуд  Ғарб давлатларидан ёрдам сўради | Zamon.uz