Андижонда фуқаро кредит қарзи сабаб машинасидан айрилди
Айни пайтда хатланган автомобиль аукционда савдога чиқарилган.

Кредит шартномаси — икки томоннинг масъулиятли келишуви. Аммо қарз ўз вақтида қайтарилмаса, унинг оқибати гаров мол-мулки орқали қопланиши муқаррар.
Шу каби ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси иш юритувига “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилояти филиали фойдасига қарздор Х.И.дан жами 126 млн сўм ундириш ҳақида суд ҳужжати келиб тушди. Суд қарорига мувофиқ, ундирув қарздорга тегишли “HAVAL H6” русумли автотранспорт воситасига қаратилган.
Қарздор томонидан мажбурият бажарилмагани учун ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қора рангли “HAVAL H6” автомашинаси хатланди.
Ҳозирда ушбу автомашина электрон онлайн-аукционга 248 млн сўм бошланғич нарх билан сотувга қўйилган.Савдодан тушган маблағ тўлиқ қарзни қоплашга йўналтирилади.







