Спорт

Боксчиларимиз Олимпиада остонасида

Руслан Абдуллаев ва Лазизбек Муллажонов Олимпияда ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

Боксчиларимиз Олимпиада остонасида



Италияда бокс бўйича “Париж-2024" Олимпия ўйинларига лицензия берувчи мусобақада ҳамюртларимиз Навбаҳор Ҳамидова нидерландиялик Луна Амаро Беелоогани, Азиза Зокирова украиналик Каролина Махони, Лазизбек Муллажонов тоголик Кевин Куаджовини, Руслан Абдуллаев косоволик Шпетим Бажокуни ўз вазн тоифаларида мағлуб этган эди. Эътиборлиси, Руслан сербиялик Алексей Шендрикни 3:1 ҳисобида таслим этди ва ушбу йўлланмага эга чиқди.

 

Лазизбек Мулложонов эса бу йўлланма учун жангда грузиялик Георги Кушиташвилини мағлубиятга учратди.



Бугунги жангларни -50 кг. вазнда Сабина Бобоқулова бошлаб беради. У соат 17:30 дан сўнг ирландиялик Даина Моореҳоусега қарши рингга кўтарилади. Шундан сўнг-80 кг. вазн тоифасида Тўрабек Ҳабибуллаев чорак финал йўлланмаси учун франциялик Ёжерлин Сесар билан баҳс олиб боради.

 

Шунингдек, вазни -57 кг. бўлган Ситора Турдибекова чорак финалда польшалик Жулиа Сзереметани синовдан ўтказади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Ситора ушбу босқичдан ғалаба билан ўтадиган бўлса, навбатдаги жанги Олимпиада лицензияси учун бўлади. Шунингдек, -71 кг. вазнда Асадхўжа Мўйдинхўжаев колумбиялик Алехандер Рангел билан навбатдаги баҳсини ўтказади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.