Жаҳон тожи учун кураш: Гукеш ва Синдаров ўртасидаги тўртинчи партия ҳам дуранг билан якунланди
FIDE Жаҳон Чемпионати баҳсида ҳозирча икки гроссмейстердан ҳеч бири устунликка эриша олмади.

Женева шаҳрида шахмат тожи учун FIDE Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. 28 ноябрь куни Жавоҳир Синдаров ва амалдаги Жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ўртасидаги тўртинчи партия дуранг билан якунланди. Шу тариқа, дастлабки тўртта ўйиндан кейин умумий ҳисоб 2:2 бўлиб турибди.
Партияда оқ доналарда ўйнаган Гукеш, қора доналардаги Синдаров билан 34-юришдан кейин дурангга келишди. Уч марта бир хил позиция такрорлангани сабабли ўйин якунланди. Баҳс 3 соат 35 дақиқа давом этди.
Жаҳон чемпионлиги учун баҳс жами 14 та классик партиядан иборат. Ғолиб бўлиш учун шахматчилардан бири 7,5 очко тўплаши керак.
Бешинчи партия 29 ноябрь куни бўлиб ўтади. Унда Синдаров оқ доналарда ўйнайди.








