Hi-tech

ChatGPT хизматидан рўйхатдан ўтмасдан фойдаланиш мумкин

OpenAI компанияси буни «Сунъий интеллект имкониятларига қизиққан ҳар бир киши учун» босқичма-босқич жорий этишини маълум қилди.

ChatGPT хизматидан рўйхатдан ўтмасдан фойдаланиш мумкин

OpenAI компанияси сунъий интеллектга асосланган ChatGPT хизматидан рўйхатдан ўтмасдан фойдаланиш имкониятини тақдим қилди. Аввал ундан мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтган ҳолда фойдаланиш мумкин эди.

 

Компания "Сунъий интеллект имкониятларига қизиққан ҳар бир киши учун" буни босқичма-босқич жорий этишини маълум қилди.

 

"185 мамлакатда 100 миллиондан ортиқ киши ҳар ҳафта ChatGPT хизматидан янги нарсаларни ўрганиш, ижодий илҳом топиш ва ўз саволларига жавоб олиш учун фойдаланади. Бугундан бошлаб ChatGPT хизматидан рўйхатдан ўтмасдан фойдаланишингиз мумкин", — дейилади компания хабарида.

 

Шу билан бирга, таъкидланишича, ChatGPT хизматидан рўйхатдан ўтган ҳолда фойдаланиш кўплаб афзалликларни, жумладан чат тарихини сақлаш ва кўриш, чатларни алмашиш ва овозли суҳбатлар ва махсус кўрсатмалар каби қўшимча функциялардан фойдаланиш имконини беради.

 

ChatGPT бепул версиядан ташқари, жисмоний шахслар, гуруҳлар ва компаниялар учун пуллик версияларни ҳам таклиф қилади. Компания, шунингдек, ўз моделларини яхшилаш учун фойдаланувчилар томонидан тақдим этилган контентдан фойдаланиши мумкинлигини маълум қилган. Бироқ фойдаланувчилар бу хусусиятни ўчириб қўйиши мумкин.

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.