ЖССТ муҳожирларга гуманитар ёрдам юборди
ЖССТ логистика марказига фавқулодда вазиятлар учун зарур бўлган дори-дармонларни етказиб беришни режалаштирмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Беларус-Польша чегарасидаги Брузги логистика марказига ноқонуний муҳожирлар учун гуманитар ёрдамнинг биринчи партиясини етказди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар қилмоқда.
Юборилган юклар қўлларни тозалаш воситаси, ниқоблар, суюқ совун, тиш пастаси, нам салфеткалар, ҳожатхона қоғози каби гигиена тўпламидан иборат. Мақсад коронавирус ва бошқа инфекция билан боғлиқ касалликлар тарқалишини олдини олишдир.
Эслатиб ўтамиз, Польша-Белорус чегарасида миграция инқирози кузатилмоқда.
Аввалроқ Европа Иттифоқи Полша-Беларус чегарасидаги қочқинларга 700 минг евро миқдорида ёрдам ажратгани хабар қилинганди.
Насиба Тўхтаева







