Жаҳон

ЕИ Польша чегарасида турган мигрантларга 700 минг евро ажратди

Бу маблағ энг зарурий маҳсулотларни сотиб олишга сарфланади.

ЕИ Польша чегарасида турган мигрантларга 700 минг евро ажратди

 

Европа Иттифоқи Польша-Беларусь чегарасидаги қочқинларга 700 минг евро миқдорида ёрдам ажратди. Бу ҳақда Европа Комиссияси баёнотида сўз боради.

 

“ЕИ одамлар машаққатини камайтириш мақсадида ўз ҳамкорларининг гуманитар ёрдам беришини қўллаб-қувватлайди. Ҳар икки томондаги гуманитар ташкилотларнинг мигрантларнинг катта қисмига ёрдам бериши учун доимий шароит яратиб берилишига чақираман”, –– деган Еврокомиссар Янез Ленарчич.

 

Қайд этилишича, 700 минг евро Халқаро Қизил Хоч қўмитаси орқали келиб тушади. Бу маблағ озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва гигиена воситалари сотиб олишга сарфланади.

 

Маълумот ўрнида: 8  ноябрь куни Беларусдан Польша йўналишига қараб минглаб мигрантлар йўлга чиққан. Бунинг ортидан чегарага қўшимча полиция ва ҳарбий кучлар чақирилган. Польша ва Болтиқбўйи давлатлари Беларусни вазиятни атайин чигаллаштиришда айбламоқда. Ҳозир Литва чегара ҳудудларда фавқулодда ҳолат жорий этган.

 

Аввалроқ Польшада суриялик эркакнинг жасади топилгани ҳамда Польша чегарага 10 минг аскар жойлаштиргани ҳақида хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"