Кобулда кучли портлаш содир бўлди
10 киши яраланган, қурбонлар бор.

Бугун, 3 апрель куни Афғонистон пойтахти марказида кучли портлаш содир бўлди. Воқеа Сарои Шаҳзода кварталида юз берган.
Маълумотларга кўра, портлаш одамлар гавжум жойда содир бўлган, қурбонлар бор. Ўн нафар инсон яраланган.
“Толибон” ҳаракати ички ишлар вазирлигининг хабар қилишича, номаълум шахс кўчага қўлбола граната ташлаб кетган. Ҳозирча ҳеч ким ушбу портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.
Афғонистон пойтахтининг асосий валюта бозори Сарой Шаҳзода кварталида жойлашган.








