Ўзбекистон

Меҳрибонлик уйида тарбияланувчи болажонлар учун “Президент арчаси” байрам тадбири бўлиб ўтди

Тадбирда 11 125 дона шакллантирилган Президент совғалари болаларга туҳфа этилди.

Меҳрибонлик уйида тарбияланувчи болажонлар учун “Президент арчаси” байрам тадбири бўлиб ўтди

 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Меҳрибонлик ва мурувват уйлари тарбияланувчилари, оилавий болалар уйларида тарбияланаётган болалар, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодимларининг фарзандлари учун махсус "Президент арчаси" тадбири ташкил этилди. 

 

Байрамда умумий ҳисобда 11 125 дона шакллантирилган Президент совғалари болажонларга туҳфа этилиб улар таркибига болаларнинг таълим олиши ва бўш вақтини мазмунли ўтказишига хизмат қилувчи 24 номдаги ўқув қуроллари, шунингдек болажонлар севиб истеъмол қиладиган 34 номдаги ширинлик маҳсулотлари ўрин олган. 

 

Байрам олди ҳудудларда бир қатор тадбирлар ташкил этилган бўлиб шу билан бирга Ўзбекистон халқаро форумлар саройида ҳам "Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" томонидан меҳрибонлик уйида яшовчи болалар учун ташкил этилган байрамда бир қатор спектакллар намойиш этилиб болалар томонидан ижобий кайфиятда кутиб олинди. Ижтимоий ҳимоя агентлиги томонидан меҳрибонлик уйи болаларга виза карта очилгани катта туҳфа бўлди, 18 ёшга тўлганда эса мустақил ҳаёт остонасида турганда молиявий мустақил бўлади дейди 22-меҳрибонлик уйи ходимаси. Байрамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шахноза Мирзиёева ҳам иштирок этиб болажонлар билан биргаликда спектакль намойишини томоша қилди. Ҳимояга муҳтож бўлган болалар учун "Президент арчаси" тадбири ижодий чиқишларга бой бўлиб томошабинлар қалбидан чуқур ўрин олди.

 

custom img

Ўзбекистонда 1,5 миллион хотин-қизни даромадли қилиш режалаштирилмоқда

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбрида мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган аёллар давлат мукофотлари билан тақдирланди, 28 нафар иқтидорли қизга Зулфия номидаги давлат мукофоти топширилди.

custom img

Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси икки карра оширилади

Мактабни битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда  “Даромадли аёл” дастури бошланади.

Мазкур дастур орқали лидер тадбиркорлар ёрдамида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёл бандлиги таъминланади.

custom img

Жиззахда алимент тўламаган ота машинасидан айрилди

Маълумотларга кўра, унинг алиментдан қарзи 20 миллион сўмга етган.

custom img

Жиззахда 22,6 млрд алимент ундирилди, 122 нафар қарздор топилди

Жорий йил бошидан буён 900 дан зиёд ижро ҳужжати тамомланган.

custom img

Янгийўлда ота қамалганидан сўнг 25 млн алимент тўлади

Туманида алимент бўйича қарздорларга қонуний чоралар қўлланилмоқда.

custom img

Фарғонада ота 5 минг доллар алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати муддатидан аввал тамомланган.

custom img

Андижонда кредитдан қарздор фуқаро машинасидан айрилди

Қарздорлик ўз вақтида тўланмагани боис МИБ ходимлари томонидан гаровдаги мулк хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"