Ўзбекистон

“Ўқитувчиликни энг обрўли ишга айлантириш менинг неча йиллик орзуим эди”

Президент жамиятда педагогларнинг мавқеи ортиб бораётгани ҳақида гапирди.

“Ўқитувчиликни энг обрўли ишга айлантириш менинг неча йиллик орзуим эди”

“Янгиланган Конституциямизда дунёдаги мўътабар шахс – ўқитувчи мақомини алоҳида мустаҳкамлаш, бу касбни жамиятдаги энг обрўли ишга айлантириш менинг неча йиллик орзуим, керак бўлса, армоним эди. 

 

Чунки ўзим ҳам кўп йиллар шу соҳада ишлаганман. Ўқитувчи меҳнати қанчалик оғир ва машаққатли эканини яхши биламан.

 

Афсуски, ана шундай шарафли ва олижаноб касб эгаларига биз яқин ўтмишда етарлича ҳурмат ва эътибор қарата олмадик.

 

Сир эмас, қайси соҳага қўшимча ишчи кучи керак бўлса, биринчи навбатда ўқитувчи-педагоглар жалб этиладиган бўлиб қолган эди. 

 

Биз мамлакатимизда янги ислоҳотларни бошлаган биринчи кунлардан эътиборан ана шу оғриқли масалани ҳал этишга – ўқитувчиларни, болалар ва аёлларни мажбурий меҳнатдан халос қилишга киришдик. 

 

Қатъий ирода ва интилиш билан бу нохуш ҳолатлар бугун тарихга айланди.

 

Мана, бу йил “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунни қабул қилдик. Конституциямизда белгиланган қоида энди ана шу қонун асосида ишлай бошлайди. 

 

Кимки ўқитувчига босим ўтказиб, унинг касб фаолиятига дахли бўлмаган ишларга, турли мажлисларга жалб этмоқчи бўлса, ана шу қонун асосида жавобгарликка тортилади”,  - деди Президент.

custom img

Ўзбекистонда 1,5 миллион хотин-қизни даромадли қилиш режалаштирилмоқда

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбрида мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган аёллар давлат мукофотлари билан тақдирланди, 28 нафар иқтидорли қизга Зулфия номидаги давлат мукофоти топширилди.

custom img

Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси икки карра оширилади

Мактабни битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда  “Даромадли аёл” дастури бошланади.

Мазкур дастур орқали лидер тадбиркорлар ёрдамида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёл бандлиги таъминланади.

custom img

Жиззахда алимент тўламаган ота машинасидан айрилди

Маълумотларга кўра, унинг алиментдан қарзи 20 миллион сўмга етган.

custom img

Жиззахда 22,6 млрд алимент ундирилди, 122 нафар қарздор топилди

Жорий йил бошидан буён 900 дан зиёд ижро ҳужжати тамомланган.

custom img

Янгийўлда ота қамалганидан сўнг 25 млн алимент тўлади

Туманида алимент бўйича қарздорларга қонуний чоралар қўлланилмоқда.

custom img

Фарғонада ота 5 минг доллар алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати муддатидан аввал тамомланган.

custom img

Андижонда кредитдан қарздор фуқаро машинасидан айрилди

Қарздорлик ўз вақтида тўланмагани боис МИБ ходимлари томонидан гаровдаги мулк хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"