Жаҳон

Озарбайжон ва Арманистон ТИВ раҳбарлари урушдан кейинги муносабатлар яхшиланиши масаласини муҳокама қилди

Дипломатлар учрашуви Парижда, ЕХҲТ воситачилигида ташкил этилган.

Озарбайжон ва Арманистон ТИВ раҳбарлари урушдан кейинги муносабатлар яхшиланиши масаласини муҳокама қилди

 

Парижда ташриф билан бўлиб турган Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов Арманистонлик ҳамкасби Арарат Мирзоян билан учрашди. Бу ҳақда Озарбайжон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

 

Томонлар Боку ва Ереван ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш масаласини муҳокама қилган. ТИВ маълумотларига кўра, учрашув ЕХҲТ Минск гуруҳи — Россия, АҚШ ва Франция ёрдамида ташкил этилган. Шунингдек, унда ЕХҲТнинг амалдаги раиси вакили Анджей Каспшик ҳам иштирок этган.

 

"Ташқи ишлар вазири Байрамов қарама-қарши тарафга урушдан кейинги Озарбайжон позицияси бўйича тушунтириш берди", — дейилган Озарбайжон ТИВ тарқатган хабарда.

 

Маълумот ўрнида: 2020 йил 27 сентябрда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида жанговар ҳаракатлар кучайиб, урушга айланиб кетди. 2020 йил 10 ноябрга келиб Боку, Ереван ва Москва ўртасида уч томонлама келишув имзоланди ва ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди. Уруш якунида Озарбайжон Қорабоғнинг катта қисмида ўз суверенитетини тиклашга муваффақ бўлди.

 

Аввалроқ Қорабоғда халқаро аэропорт очилгани тўғрисида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Ермак ҳибсга олинди: суд 3,19 млн долларлик гаров белгилади

У Киев яқинидаги элита уй-жой лойиҳаси орқали 10,5 млн долларни “ювиш”да гумон қилинмоқда.

custom img

Трамп Хитойга расмий ташриф билан келди: Си Цзинпин билан музокаралар бошланди

Трамп билан бирга АҚШнинг йирик технологик ва молиявий компаниялари раҳбарлари ҳам Пекинга келди.

custom img

Нетаняху уруш даврида БААга махфий ташриф буюрган

“Моссад” раҳбари ҳам можаро давомида ҳамкорликни мувофиқлаштириш мақсадида камида икки марта БААга борган.

custom img

Россияда қурилишдаги бахтсиз ҳодисада ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди

Минорали кран искала конструкциясига зарар етказганидан сўнг икки ўзбекистонлик ишчи 7-қаватдан йиқилиб тушиб бири ҳалок бўлган, яна бири оғир тан жароҳатлари олган.

custom img

Россияда ўзбекистонлик ва бангладешлик мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув юз берди

Можарода 60 га яқин ишчи қатнашган, 20 киши шифохонага ётқизилган.

custom img

Россия янги қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди

“Сармат” ракеталари  "Воевода" ракетасини алмаштириш учун мўлжалланган ва бир нечта мустақил йўналувчи жанговар каллаклар билан жиҳозланган.

custom img

Таиланд сайёҳларга визасиз бўлиш муддатини 30 кунгача қисқартирмоқчи

Ҳукумат ташаббуси мигрантлар билан боғлиқ шикоятлар фонида илгари сурилаётгани айтилмоқда. Таиланд ўзбекистонликлар энг кўп саёҳат қиладиган 10 та давлатдан биридир.

custom img

Ермак иши сабаб Украина Европа Иттифоқига кира олмаслиги мумкин — Politico

ЕИ мамлакат коррупцияга қарши кураш ва давлат бошқаруви соҳасидаги талабларни бажариши кераклигини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"