“Ўзбекистон қўлёзма меросида тарихий шахслар” китоби нашр этилди
Унда 10 та сулолага мансуб шахсларнинг миниатюралари жой олган.

Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти раиси, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори Фирдавс Абдухолиқов муаллифлигида “Ўзбекистон қўлёзма меросида тарихий шахслар” номли янги китоб-альбом нашр этилди.
Ушбу китобдан XIII-XVIII асрларни ўз ичига олган даврда яратилган 10 та сулолага мансуб ҳукмдор, шаҳзода ва маликалар, шоир, мутафаккир, рассомларнинг 300 га рангли миниатюралари жой олган.
Китоб-альбомда дунёнинг турли музей ва кутубхоналарида сақланадиган Нуҳ ибн Мансур ИИ, Туркон Хотун, Хадичабегим, Нажмиддин Кубро, Султон Алоуддин Хоразмшоҳ, Абдуллахон ИИ, Имомқулихон, Абдулазизхон сингари тарихий шахсларнинг миниатюралари излаб топилган ва китобдан жой олган.







