Ўзбекистон

Ўзгидромет ходимининг юқори тоғда хизмат вақтида аҳволи оғирлашиб қолди

Мудофаа вазирлиги ҳарбий-ҳаво кучларининг навбатчи қидирув-қутқарув экипажи вертолёт ёрдамида тунги қутқарув амалиётини муваффақиятли амалга оширган ва ходим тезкорлик билан Чирчиқ шаҳридаги тиббиёт муассасасига етказилган.

Ўзгидромет ходимининг юқори тоғда хизмат вақтида аҳволи оғирлашиб қолди

Ўзгидромет агентлигининг хабарида кўра, 5 январь куни Угам–Чатқол тоғ тизмасининг бориш қийин бўлган ҳудудида жойлашган “Oygaing” юқори тоғли метеорологик кузатув станциясида хизмат олиб бораётган ходимнинг аҳволи кескин ёмонлашган. Бу ҳақда Ўзгидромет раҳбарияти Мудофаа вазирлигига мурожаат қилиб, уни зудлик билан эвакуация қилиш зарурлигини маълум қилган. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.

 

Шундан сўнг Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-ҳаво кучларининг навбатчи қидирув-қутқарув экипажи жалб этилган. Мураккаб рельеф ва қоронғу вақтга қарамай, вертолёт ёрдамида тунги қутқарув амалиёти муваффақиятли амалга оширилган ва ходим тезкорлик билан Чирчиқ шаҳридаги тиббиёт муассасасига етказилган.

 

Маълум қилинишича, эвакуация қилинган шахс — Ўзгидромет агентлигининг “Oygaing” қор кўчки станцияси бошлиғи Р. Ибрагимов бўлиб, унга Чирчиқ шаҳридаги тез тиббий ёрдам марказида ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

Айни пайтда ходимнинг аҳволи барқарор, у малакали шифокорлар назоратида экани айтилмоқда. Ўзгидромет томонидан барча зарур дори-дармонлар ва даволаниш харажатлари билан таъминланаётгани билдирилди.

custom img

Ўзбекистонда 1,5 миллион хотин-қизни даромадли қилиш режалаштирилмоқда

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбрида мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган аёллар давлат мукофотлари билан тақдирланди, 28 нафар иқтидорли қизга Зулфия номидаги давлат мукофоти топширилди.

custom img

Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси икки карра оширилади

Мактабни битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда  “Даромадли аёл” дастури бошланади.

Мазкур дастур орқали лидер тадбиркорлар ёрдамида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёл бандлиги таъминланади.

custom img

Жиззахда алимент тўламаган ота машинасидан айрилди

Маълумотларга кўра, унинг алиментдан қарзи 20 миллион сўмга етган.

custom img

Жиззахда 22,6 млрд алимент ундирилди, 122 нафар қарздор топилди

Жорий йил бошидан буён 900 дан зиёд ижро ҳужжати тамомланган.

custom img

Янгийўлда ота қамалганидан сўнг 25 млн алимент тўлади

Туманида алимент бўйича қарздорларга қонуний чоралар қўлланилмоқда.

custom img

Фарғонада ота 5 минг доллар алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати муддатидан аввал тамомланган.

custom img

Андижонда кредитдан қарздор фуқаро машинасидан айрилди

Қарздорлик ўз вақтида тўланмагани боис МИБ ходимлари томонидан гаровдаги мулк хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"