Жаҳон

Пермь университетидаги отишмадан жабрланганлар сони ошди

Ҳозирга келиб 43 киши ҳодиса оқибатида жабрланган. Улардан бирининг аҳволи оғир бўлиб, у отишма содир этган Тимур Бекмансуровнинг ўзи.

Пермь университетидаги отишмадан жабрланганлар сони ошди

 

 

Ҳозирча шифокорлар унинг болдирининг бир қисмини кесиб ташлаган. Унинг ҳолати беқарор бўлиб қолмоқда.

 

20 сентябрь куни Россиянинг Пермь давлат университети ҳуқуқшунослик факультетининг суд экспертизаси йўналишида таҳсил олган собиқ талаба Темур Бекмансуров қуролланган ҳолда ўқув биноси ичига бостириб кириб, травматик қурол билан 8 кишининг умрига зомин бўлган ва 24 кишини жароҳатлаганди.

 

Россия бош вазири Михаил Мишустин жабрланганларга компенсация тўланишини маълум қилган. Унга кўра, ҳалок бўлганларларнинг оила аъзоларига 1 миллион, оғир жароҳат олганларга 400 минг, енгил жароҳатланганларга 200 минг рублдан тўлаб берилади. Мишустин “Бўлиб ўтган ҳодиса — бизнинг умумий фалокатимиз”, — деган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ отишма оқибатида жабрлнганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум қилинганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Пермь университетидаги отишмадан жабрланганлар сони ошди | Zamon.uz