Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси энергетика вазирини қабул қилди

Жорий йил бошидан товар айирбошлаш 17 фоизга ошиб, юк ташиш ҳажми ортиб бормоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси энергетика вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси энергетика вазири Таалайбек Ибраевни қабул қилди.

 

Учрашув аввалида олий мартабали меҳмон Ўзбекистон раҳбарига Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг самимий саломини етказди.

 

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини, шу жумладан, энергетика соҳасида янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

 

Икки томонлама муносабатлар юқори суръатда ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил бошидан товар айирбошлаш 17 фоизга ошиб, юк ташиш ҳажми ортиб бормоқда. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

 

Энергетика соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилган. Электр энергияси барқарор етказиб берилмоқда ва транзит қилинмоқда, «яшил» энергетикада истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

 

Ўзбекистон етакчиси сув энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, минтақавий аҳамиятга молик қўшма лойиҳаларни, энг аввало, “Қамбар-ота ГEС-1”ни қуриш лойиҳасини самарали илгари суриш муҳим эканини таъкидлади.

custom img

Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқот давомида томонлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилиб, ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистоннинг АҚШ билан савдо ҳажми 1 млрд доллардан ошди

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга ташрифи доирасида АҚШ савдо вазири ва етакчи молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШга боради

Ташриф доирасида давлат раҳбари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди

Президент Асиф Али Зардорий Покистоннинг олий мукофотини давлат раҳбарига тантанали равишда топширди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбарини Ўзбекистонга таклиф қилди

Исломободда Ўзбекистон ва Покистон Президентларининг музокаралари бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида савдо ҳажмини 2 миллиард долларга ошириш бўйича баённома имзоланди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Исломободда қўшма бизнес форумида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Қозоғистон Сенати раиси билан учрашди

Учрашувда парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди

Исломободда олий даражадаги музокаралар ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Президент Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси энергетика вазирини қабул қилди