Ўзбекистон

“Қизил китобга” киритилган ҳайвонни овлашга рухсат берилган эди

Табиат ресурслари вазирлиги ходими жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган вазиятга ойдинлик киритди.

“Қизил китобга” киритилган ҳайвонни овлашга рухсат берилган эди

 

Россиялик овчи Сергей Мазуркевич Сурхондарёда “Қизил китоб”га киритилган морхўр ва архар (тоғ эчкиси турига мансуб ёввойи ҳайвон)ни отиб ўлдириб, жараён видеосини ижтимоий тармоққа жойлаштирган эди. Овчининг ҳаракатлари жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.

 

Табиат ресурслари вазирлиги Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи Ўлмас Собировнинг айтишича, Бухоро буғусининг отилгани ҳақидаги миш-мишлар нотўғри. Аслида морхўр ҳайвони 2022 йил ноябрь ойида тегишли қонунчилик талабларига мувофиқ рухсатнома асосида, яъни ҳуқуқий жиҳатдан тўғри олинган.

 

2020 йилда қабул қилинган “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни мавжуд. Ушбу қонуннинг 20-моддасига кўра республикамиздаги ҳар бир ёввойи ҳайвонот дунёси, ўсимликлар объектининг кадастр ҳисоботи юритилади. Қонунчилик талабларига мувофиқ берилган буюртма асосида шу ҳайвоннинг захираси қанчалик мавжудлиги ўрганиб чиқилади. Ўрганиб чиқилгач, табиатдан олиш мумкинлиги тўғрисида хулоса берилади. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан табиатдан бир дона ҳайвон ажратиб олинади.

custom img

Ўзбекистонда 1,5 миллион хотин-қизни даромадли қилиш режалаштирилмоқда

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбрида мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган аёллар давлат мукофотлари билан тақдирланди, 28 нафар иқтидорли қизга Зулфия номидаги давлат мукофоти топширилди.

custom img

Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси икки карра оширилади

Мактабни битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда  “Даромадли аёл” дастури бошланади.

Мазкур дастур орқали лидер тадбиркорлар ёрдамида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёл бандлиги таъминланади.

custom img

Жиззахда алимент тўламаган ота машинасидан айрилди

Маълумотларга кўра, унинг алиментдан қарзи 20 миллион сўмга етган.

custom img

Жиззахда 22,6 млрд алимент ундирилди, 122 нафар қарздор топилди

Жорий йил бошидан буён 900 дан зиёд ижро ҳужжати тамомланган.

custom img

Янгийўлда ота қамалганидан сўнг 25 млн алимент тўлади

Туманида алимент бўйича қарздорларга қонуний чоралар қўлланилмоқда.

custom img

Фарғонада ота 5 минг доллар алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати муддатидан аввал тамомланган.

custom img

Андижонда кредитдан қарздор фуқаро машинасидан айрилди

Қарздорлик ўз вақтида тўланмагани боис МИБ ходимлари томонидан гаровдаги мулк хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"