Ўзбекистон

Қозоғистон — Ўзбекистон чегарасидан ўтувчи энергия ресурслари устидан назорат кучайтирилади

Қозоғистон Ўзбекистон билан энергия ресурсларини олиб ўтишда устидан божхона назоратини муҳокама қилмоқда.

Қозоғистон — Ўзбекистон чегарасидан ўтувчи энергия ресурслари устидан назорат кучайтирилади

 

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги энергия ресурслари устидан қўшма божхона назоратини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.

 

Қозоғистон парламенти депутатлари Қозоғистон-Ўзбекистон божхона чегараси орқали энергия ресурсларини олиб ўтишда қўшма божхона назорати тўғрисидаги Ўзбекистон билан ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилишди.

 

2021 йил 6 декабрь куни Остона шаҳрида Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида энергия ресурсларини икки давлат чегараси орқали қувур транспорти ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтишда қўшма божхона назорати тўғрисида келишув имзоланган.

 

“Битимни ратификация қилиш Қозоғистон-Ўзбекистон божхона чегараси орқали қувур ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтилаётган энергия ресурслари устидан назорат самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда”, — дейилган хабарда.

 

2023 йил августида Қозоғистон “Марказий Осиё – Марказ” газ қувурининг Қозоғистон қисми орқали Россия газини Ўзбекистонга 10 миллиард куб метргача етказиш масаласини муҳокама қилаётгани хабар қилинган эди. Энергетика вазири ўринбосари Асхат Хасенов газ ташиш тизими транзитга рухсат беришини, бироқ “техник имкониятларни қайтадан тасдиқлаш” ва уни модернизация қилиш зарурлигини таъкидлади.

 

Шу йилнинг 18 январида Россиянинг “Газпром” компанияси ва Қозоғистон ҳукумати ўртасида газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланган бўлса, 24 январь куни “Газпром” ва Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ўртасида худди шундай ҳужжат имзоланган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди

Унда қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш, замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш ва ҳарбий инфратузилмани ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

ЙТҲ оқибатида вафот этган кичик сержант Хосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан тақдирланди

Йўл-патрул хизмати ходими BMW уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган эди.

custom img

13 нафар ўзбекистонлик Туркманистон орқали Эрондан ватанга қайтарилди

Фуқаролар Ашхобод шаҳридаги элчихона ходимлари томонидан "Сарахс" туркман–эрон чегара пости орқали мамлакатга кузатиб қўйилган.

custom img

Қувада МИБ орқали бир кунда 180 млн алимент ундирилди

Ижро ҳаракатлари давомида 4 нафар ота қарзларини дарҳол қоплашга мажбур бўлган.

custom img

Зангиотада эркак 125 млн алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати тамомланиб, эркак Қозоғистон Республикасига ишлаш учун йўл олган.

custom img

Самарқандда МИБ орқали 2 728 нафар ишсиз ишга жойлашди

Шу тариқа ишсиз алимент тўловчиларнинг доимий бандлиги таъминланди.

custom img

Хоразмда МИБ орқали келиннинг сепи қайтариб олинди

Ижро ҳаракати давомида 48 турдаги буюм эгасига қайтарилган.

custom img

Тошкентда 5 ойлик чақалоқ вакцинадан сўнг операция қилинди

Маълум бўлишича, бола эмланганидан сўнг оёғи йиринглаб кетган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"