Жаҳон

Россия баёнотларига қарамай, Украина чегарасида кескинлик сақланиб қолмоқда — Столтенберг

НАТО бош котиби альянс эшиклари бошқа давлатлар учун очиқлигини таъкидлаган.

Россия баёнотларига қарамай, Украина чегарасида кескинлик сақланиб қолмоқда — Столтенберг

 

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия Украинани окупация қилиш учун баҳона излаётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.

 

Унинг сўзларига кўра, НАТОга исталган давлат учун альянс эшиклари очиқ. Шу билан бирга ташкилотгина аъзо давлатларнинг барчаси Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқ.

 

“Биз буюк давлатлар бошқаларга ўз шартларини ўтказган ва қўрқитган даврга қайтишга қаршимиз”, – деган у.

 

Бош котиб НАТО Москва билан музокаралар столига ўтиришга тайёрлигини маълум қилган. Шунингдек, Столтенбергнинг фикрича, россиянинг сўнгги баёнотларига қарамай, Украина чегарасидаги таранглик камаймаган.

 

“Қўшин тўпланиши баҳорда бошланган. Биз унинг баъзан камаганини, баъзан кўпайганини кузатяпмиз, аммо умумий тенденция – ҳарбийлар сонининг доимий равишда ошиши сақланиб қолган. Танкларнинг темирйўл платформаларига қўйиш ва уларнинг маълум йўналишда олиб кетилиши қўшинларнинг ортга қайтишини англатмайди”, – деб таъкидлаган сиёсатчи.

 

Аввалроқ АҚШ Россия қўшинларининг ортга қайтаётганига ишонмаслиги тўғрисида хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.