Жаҳон

Россиянинг учта ҳарбий-транспорт самолёти Афғонистонга фуқароларни эвакуация қилиш ва гуманитар ёрдам етказиш учун учиб кетди

Ҳар бир самолётда Афғонистон аҳолиси учун гуманитар юклар жойлаштирилган.

Россиянинг учта ҳарбий-транспорт самолёти Афғонистонга фуқароларни эвакуация қилиш ва гуманитар ёрдам етказиш учун учиб кетди

 

Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигига таяниб, “Риа Новости” хабар берди.

 

"ТАСС" хабарига кўра, биринчи самолёт Кобул аэропортига қўнган. Шунингдек, гуманитар ёрдам олиб борган самолётида Афғонистондан фуқароларни эвакуация қилиш ҳам кўзда тутилган.

 

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълумотига кўра, Россия президенти Владимир Путин ноябрь ойида Мудофаа вазирлигига Афғонистондан кечаётган нотинч вазиятда чиқиб кетиши керак бўлган фуқароларни эвакуация қилиш кераклиги бўйича кўрсатма берган.

 

Аввалроқ, Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат президенти Владимир Путиннинг кўрсатмасига биноан Афғонистондаги 500 дан ортиқ Россия, ОДКБ (Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти) ва Украина фуқароларини эвакуация қилгани ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева

 

custom img

Трамп ва Путин Эрондаги урушни якунлаш масалаларини кўриб чиқди

Украинадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича ҳам музокара ўтказилган.

custom img

АҚШ ва Исроил ҳужумлари тўхтамагунича нефть блокадаси давом этади — Эрон

Уруш натижасида Ҳўрмуз бўғози ёпилди, танкерлар бир ҳафтадан ортиқ ҳаракат қила олмаяпти, ишлаб чиқарувчилар қувватни тўхтатишга мажбур бўлмоқда.

custom img

Янги олий раҳбар Мужтабо Хоманаий ҳужумлар оқибатида жароҳатланди — Эрон давлат телевидениеси

Жароҳат қай даражада оғирлиги ҳақида маълумот берилмаган.

custom img

Буюк Британиянинг икки кунлик газ захираси қолди

Энергия бозоридаги узилишлар сабаб Лондон газни юқори нархларда сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

custom img

Масъуд Пезешкиян Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди

У Нахчивон ҳодисасида Эрон алоқадор эмаслигини маълум қилди ва воқеа текширилиши таъкидлади.

custom img

Жанубий Кореядаги заводда бахтсиз ҳодиса сабаб Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ишчини юк кўтарувчи техника уриб юборгани маълум қилинди.

custom img

Эронда Можтаба Хоманаий янги Олий раҳбар этиб сайланди

Экспертлар кенгаши қарорига кўра, у мамлакатнинг учинчи Олий раҳбари сифатида расман тасдиқланди.

custom img

Эроннинг янги Олий раҳбари АҚШ розилигисиз узоқ вақт қолмайди — Трамп

АҚШ президенти Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўйилмаслигини ҳам таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"