Ўзбекистон

Россия Мудофаа вазирлиги Афғонистондаги Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилади

Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат президенти Владимир Путиннинг кўрсатмасига биноан Афғонистондаги 500 дан ортиқ Россия, ОДКБ (Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти) ва Украина фуқароларини эвакуация қилади. Бу ҳақда вазирликка таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Россия Мудофаа вазирлиги Афғонистондаги Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилади

 

 

Маълум қилинишича, ушбу операцияни амалга оширишда ҳарбий транспорт авиациясининг тўртта самолётидан фойдаланилади.

 

«25 август куни Россия президенти Владимир Путиннинг мудофаа вазири Сергей Шойгуга берган кўрсатмасига биноан Афғонистон ҳудудидаги Россия, ОДКБга аъзо-давлатлар (Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон) ва Украинанинг 500 дан ортиқ фуқароларини ҳарбий транспорт авиацияси самолётлари ёрдамида эвакуация қилиш ташкиллаштирилади», — дейилади хабарда.

 

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти аъзоси ҳисобланмайди. Ўтган вақт давомида Ўзбекистон ОДКБ таркибидан икки марта чиқиб кетган — дастлаб 1999 йил 2 апрелида (Грузия ва Озарбайжон билан бирга), кейин 2012 йил 28 июнида (ташкилотга 2006 йил августида қайта қўшилган). Ташқи ишлар вазирлигининг 2012 йил июнидаги баёнотида шартномадан чиқишнинг аниқ сабаб ва омиллари ташкилот котибиятига маълум қилингани айтилган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондаги Ўзбекистон фуқаролари тўлиқ эвакуация қилингани тўғрисида хабар берилганди.

custom img

«Карвон» бозори ёнмоқда: қутқарувчилар воқеа жойида

Ҳозирда ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

custom img

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

custom img

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.

custom img

Маҳкумларни ватанига ўтказиш: Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги битим ратификация қилинади

Битимга кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумлар жазонинг қолган қисмини фуқароси бўлган давлатда ўташи учун ўтказилиши мумкин.

custom img

Ўгай қизини ўлдирди: Қашқадарёда 4 ёшли қиз ўгай онаси уриши оқибатида вафот этди

Бош қисмидан жиддий жароҳат олган қизалоқнинг соғлиғи кескин ёмонлашган ва у шу куни ҳаётдан кўз юмган.

custom img

Янгиҳаётда қурилаётган масжидда ёнғин: қутқарувчилар етиб борди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Қалбаки пуллар ва “босмахона”: Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди

Пуллар тайёрлаб сотганликда гумонланган икки шахс ушланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"