Ўзбекистон

Темир йўл тармоғини модернизация қилиш ва янги йўналишлар очиш бўйича режалар тақдим этилди

Шавкат Мирзиёев соҳада олиб борилаётган ишлар ва 2030 йилгача мўлжалланган лойиҳалар билан танишди.

Темир йўл тармоғини модернизация қилиш ва янги йўналишлар очиш бўйича режалар тақдим этилди

Президент Шавкат Мирзиёевга темир йўл соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси йиллар учун режалар тақдимот қилинди.

 

Темир йўл тармоғида бошланган кенг кўламли трансформация жараёнлари ўзининг ижобий натижаларини бера бошлади. Ўтган йилни тармоқ илк бор соф фойда билан якунлади, жорий йилнинг биринчи тўққиз ойида соф фойда 800 миллиард сўмдан ошди. Транзит ва йўловчи ташиш, экспорт ва инвестиция ҳажмлари ўсиб бормоқда. 

 

Тақдимотда бу натижалар билан чекланмай, аҳоли сони ва иқтисодиёт ўсишига мос равишда темир йўл транспорти хизматларининг сифати ҳамда қамровини кенгайтириш, тармоқда  харажатларни қисқартиришни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

 

Хусусан, транспорт ҳисобидан бошлаб, ҳаракат оқимигача бўлган барча босқичларда сунъий интеллект асосида назорат ўрнатиш орқали харажатларни таҳлил қилиш, йўл қўйилаётган йўқотишларни аниқлаш ва шу асосда таннархни 20 фоизга камайтириш мумкинлиги қайд этилди.

 

2026-2030 йилларда йўловчи ва юк ташиш ҳажмини камида икки баробарга ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Буни таъминлаш учун 151 километр янги темир йўл қуриш, 182 километр масофадаги йўлларни электрлаштириш, шунингдек, 27 та мавжуд станция ва 1 минг километр йўлни модернизация қилиш режалари ҳақида маълумот берилди.

 

Жумладан, “Нурафшон – Пскент – Бўка – Бекобод – Боёвут – Янгиер” ва “Ховос – Даштобод” йўналишларида электрлаштирилган янги темир йўллар қурилади. “Қумқўрғон – Қудуқли”, “Самарқанд – Ургут” ва “Байтқўрғон – Паркент” йўлларини электрлаштириш, “Тошкент – Самарқанд”, “Тўқимачи – Ангрен” ва “Ангрен – Поп” йўлларининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш режалаштирилган.

 

Республика бўйлаб шаҳарлар атрофида қатнайдиган поездлар ҳаракатини фаоллаштириш мақсадида мавжуд 40 та йўналишга қўшимча яна 15 та янги йўналиш очиш таклиф қилинди.

 

Хусусан, “Тошкент – Нурафшон – Оҳангарон – Ангрен”, “Навоий – Зарафшон – Учқудуқ”, “Қўқон – Наманган – Андижон – Марғилон”, “Термиз – Қумқўрғон – Бойсун – Дарбанд”, “Нукус – Шовот – Урганч – Хива”, “Жиззах – Дўстлик – Айдар-Арнасой кўли”, “Қарши – Шаҳрисабз” каби йўналишларда шаҳар атрофи қатновларини йўлга қўйиш орқали аҳолининг кундалик сафарлари учун қулай шароит яратилиши қайд этилди.

 

Йиғилишда юқори тезликда ҳаракатланувчи тармоқни кенгайтириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Узунлиги 102 километрлик “Навоий – Бухоро” темир йўл линиясини фойдаланишга киритишни жадаллаштириш топширилди. Бу йўлнинг ишга тушиши юк ва йўловчи ташишда вақт ва харажатларни сезиларли қисқартиришга хизмат қилиши таъкидланди.

 

Келгуси йилларда янги очиладиган йўналишлар ва қурилаётган йўллар учун локомотив ва вагонлар паркини кенгайтириш бўйича ҳам режалар баён этилди.

 

Жумладан, Хитойдан 38 та магистрал локомотив, 50 та манёврли ва гибрид манёврли локомотив харид қилиш назарда тутилган. Кореянинг “Hyundai Rotem” компанияси билан ҳамкорликда 6 та юқори тезликдаги электропоезд олиб келиб, улардан биринчисини келгуси йилда “Тошкент – Урганч – Хива” йўналишида қатновга қўйиш топширилди. Бу орқали йўналишда йўл вақти ҳозирги 14 соатдан 7,5 соатгача қисқариши кутилмоқда.

 

Шунингдек, мамлакатимизда 250 та замонавий йўловчи вагонларини қуриш, шаҳарлараро қатнайдиган 23 та электр поездини харид қилиш орқали йўловчиларга шароитлар кенгайтирилади. 10 мингта юк вагонларини қуриш, 6 мингдан зиёдини тиклаш ҳамда 12 та электровозни капитал таъмирдан чиқариш вазифалари белгилаб олинди.

 

Темир йўл соҳасида хусусий шериклик лойиҳаларини кўпайтириш зарурлиги ҳам кўрсатиб ўтилди.

 

Йиғилишда “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўл қурилиши бўйича амалий ишларнинг бориши ҳам кўриб чиқилди.

 

Президентимиз мазкур йўлнинг Марказий Осиёда транспорт боғлиқлигини ошириш ва мамлакатимизнинг транзит салоҳиятини янада мустаҳкамлашдаги стратегик аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, қурилиш ишларининг сифатини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

 

Йиғилиш якунида темир йўл тармоғини модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича белгиланган лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектдан кенг фойдаланиб, харажатларни мақбуллаштириш,  шунингдек, соҳада йўловчилар ҳамда бизнес учун янада қулай, хавфсиз ва ишончли муҳит яратиш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди

Унда қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш, замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш ва ҳарбий инфратузилмани ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

ЙТҲ оқибатида вафот этган кичик сержант Хосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан тақдирланди

Йўл-патрул хизмати ходими BMW уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган эди.

custom img

13 нафар ўзбекистонлик Туркманистон орқали Эрондан ватанга қайтарилди

Фуқаролар Ашхобод шаҳридаги элчихона ходимлари томонидан "Сарахс" туркман–эрон чегара пости орқали мамлакатга кузатиб қўйилган.

custom img

Қувада МИБ орқали бир кунда 180 млн алимент ундирилди

Ижро ҳаракатлари давомида 4 нафар ота қарзларини дарҳол қоплашга мажбур бўлган.

custom img

Зангиотада эркак 125 млн алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати тамомланиб, эркак Қозоғистон Республикасига ишлаш учун йўл олган.

custom img

Самарқандда МИБ орқали 2 728 нафар ишсиз ишга жойлашди

Шу тариқа ишсиз алимент тўловчиларнинг доимий бандлиги таъминланди.

custom img

Хоразмда МИБ орқали келиннинг сепи қайтариб олинди

Ижро ҳаракати давомида 48 турдаги буюм эгасига қайтарилган.

custom img

Тошкентда 5 ойлик чақалоқ вакцинадан сўнг операция қилинди

Маълум бўлишича, бола эмланганидан сўнг оёғи йиринглаб кетган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Темир йўл тармоғини модернизация қилиш ва янги йўналишлар очиш бўйича режалар тақдим этилди