“Толибон бутун дунёни алдади”
Афғонистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ханиф Атмар ақш ва бошқа давлатлардан «Толибон» га босим ўтказишни сўради. Бу ҳақда Wall Street Journal хабар берди.

Вазир «Толибон» га БМТ санкциялари орқали ҳамда ҳаракатга қарши ҳарбий куч ишлатиш билан босим ўтказишга чақирган. БМТ санкциялари кўлланилган тақдирда «Толибон» етакчилари бошқа мамлакатларга бора олмайди. Атмарнинг сўзларига кўра, “Бутун дунё «Толибон» томонидан алданди. Халқаро ҳамжамият жангариларининг Афғонистон шаҳарларига ҳужумини тўхтатиш учун бирлашиши керак”.
У шунингдек, «Толибон» фақатАфғонистонга эмас, балки бутун дунёга катта хавф солаётганини алоҳида қайд этган. Атмар жангарилар ҳужуми ортидан қочқинлар сони ошиши, шунингдек янги террорчи гуруҳлар вужудга келиши мумкинлигини таъкидлаган.
Бундан аввал «Толибон» Фараҳ ва Файзобод шаҳарларини эгаллагани хабар қилинган эди.
Жаҳонгир Қўзиев







