Ўзбекистон

Тошкент вилоятида кадастр ходими 5 минг доллар пора билан ушланди

Мансабдор шахс кадастр ҳужжатларини юқори лавозимдаги танишлари орқали расмийлаштириб беришини айтган.

Тошкент вилоятида кадастр ходими 5 минг доллар пора билан ушланди

 

Тошкент вилоятида Давлат кадастрлари палатаси бошқармаси Бўстонлиқ туман филиалининг ходими 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати zamon.uzga хабар берди.

 

Маълум қилинишича, мансабдор шахс Бўстонлиқ туманида жойлашган 8 сотих ер майдонидаги хонадоннинг кадастр ҳужжатларини юқори лавозимдаги танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг доллар талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим сўралган пулни олган пайтда ушланди. Ашёвий далиллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

 

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 28, 211-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда 1,5 миллион хотин-қизни даромадли қилиш режалаштирилмоқда

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбрида мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган аёллар давлат мукофотлари билан тақдирланди, 28 нафар иқтидорли қизга Зулфия номидаги давлат мукофоти топширилди.

custom img

Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси икки карра оширилади

Мактабни битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда  “Даромадли аёл” дастури бошланади.

Мазкур дастур орқали лидер тадбиркорлар ёрдамида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёл бандлиги таъминланади.

custom img

Жиззахда алимент тўламаган ота машинасидан айрилди

Маълумотларга кўра, унинг алиментдан қарзи 20 миллион сўмга етган.

custom img

Жиззахда 22,6 млрд алимент ундирилди, 122 нафар қарздор топилди

Жорий йил бошидан буён 900 дан зиёд ижро ҳужжати тамомланган.

custom img

Янгийўлда ота қамалганидан сўнг 25 млн алимент тўлади

Туманида алимент бўйича қарздорларга қонуний чоралар қўлланилмоқда.

custom img

Фарғонада ота 5 минг доллар алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати муддатидан аввал тамомланган.

custom img

Андижонда кредитдан қарздор фуқаро машинасидан айрилди

Қарздорлик ўз вақтида тўланмагани боис МИБ ходимлари томонидан гаровдаги мулк хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"