Медиа

Тошкентда хонадонлардан бири ёниб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Ёнғин тамаки маҳсулотини чекиш натижасида келиб чиққани тахмин қилинмоқда.

Тошкентда хонадонлардан бири ёниб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

 

Бугун 31 октябрь куни соат 02:13 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани "Чинобод" МФЙ Сағбон 30-берк кўчасида жойлашган 5-уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

 

Шундан сўнг ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилган. Натижада, хонадоннинг тахминан 10 кв.м майдонда ички қисми ёниб зарарлангани ва хонадонда яшовчи 1950 йилда туғилган фуқаро ҳалок бўлгани аниқланган.

 

Оила аъзоларининг сўзларига кўра, 1950 йилда туғилган фуқаро инсульт касаллигига учрагани ва шу сабабли ҳаракатлана олмаганлиги учун охирги йиллари оила аъзолари назоратида ётоқ ҳолатида бўлган.

 

Тахминларга кўра, ҳалок бўлган фуқаро ётоқ жойида тамаки маҳсулотини чекиши натижасида, ёнғин келиб чиққан. Ҳозирги вақтда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Журналистларга қилинган таҳдидлар бунга сабаб бўлган.

Чирчиқдаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Чирчиқдаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Бир шахс сотувчига пичоқ билан таҳдид қилган.

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Жамоат транспортининг 50 та янги йўналишлар тармоғи ташкил этилади.

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Шаҳбоз Шариф муҳим савдо шартномаларини имзолаши айтилмоқда.

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Поезд синовдан ўтказилгандан сўнг йўловчиларга хизмат қилиш учун чиқарилади.

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Яқинда Ўзбекистонга 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилинганди

Бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди

Бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди

Дунё бўйича глобал Паспорт индекси эълон қилинди.

Олтин захираси бўйича дунёда қайси давлат етакчи?

Олтин захираси бўйича дунёда қайси давлат етакчи?

Ўзбекистон рейтингда 16-ўринда қайд этилди.

Тошкентда хонадонлардан бири ёниб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди | Zamon.uz