Жаҳон

Хитой АҚШни Тайвань масаласида огоҳлантирди

Хитой ТИВ раҳбари Ван И АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан мулоқот чоғида Тайвань масаласига тўхталди.

Хитой АҚШни Тайвань масаласида огоҳлантирди

 

АҚШнинг Тайвань мустақиллигини ёқлаётган кучларни қўллаб-қувватлаши Тайвань бўғозидаги тинчлик ва барқарорликка путур етказади. Бу ҳақда Хитой ТИВ раҳбари Ван И АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон мулоқоти чоғида айтиб ўтган.

 

“Тарих ва ҳозирги кунимиз Тайвань бўғози учун энг катта хавф Тайвань мустақиллиги эканлигини исботлади. Орол мустақиллигини ёқлаётган кучларни қўллаб-қувватлаш минтақадаги барқарорликка путур етказади. Охир-оқибат улар нима экса, шуни ўради”, – деган Ван И.

 

Хитой ташқи ишлар вазири, шунингдек, агар Вашингтон Тайвань бўғозида тинчлик бўлишини истаса, оролдаги сепаратист кучларни қўллашни тўхтатиши кераклиги таъкидлади.

 

Аввалроқ Жозеф Байден билан совуқ урушни хоҳламаслигини айтганди. 

 

 Жаҳонгир Қўзиев                                                 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Хитой АҚШни Тайвань масаласида огоҳлантирди | Zamon.uz