1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Хитой билан совуқ урушни хоҳламайман — Жозеф Байден

АҚШ президенти Жозеф Байден Хитой билан совуқ урушни истамаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у Балтимордаги чиқишида маълум қилган.

Хитой билан совуқ урушни хоҳламайман — Жозеф Байден

 

"Мен бошқа давлат етакчиларидан кўра кўпроқ Си Цзинпинь билан гаплашганман ва учрашганман. Кўпчилик Байден Хитой билан совуқ уруш бошлашни истаётганини айтмоқда. Мен Хитой билан совуқ урушни хоҳламайман", деган у.

 

Оқ уй етакчиси Россия ва Хитой Вашингтонда энг яхши қуролли кучлар борлигини англишини айтган. "Рақиблар кучайишидан қўрқмаслик керак. Фақат уларнинг ҳаракатлари жиддий хатоларга олиб келишидан хавотирланиш зарур", — деб қўшимча қилган Байден.

 

Шунингдек, у Тайвань ташқи ҳужумга учраган тақдирда АҚШ оролни ҳимоя қилишини маълум қилган.

 

Бундан аввал Хитой янги гипертовушли қурол синовини ўтказгани ҳамда Хитойлик собиқ дипломат АҚШга ядро уруши билан таҳдид қилгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика