Медиа

Ўзбекистонда TikTok ва Twitter’нинг очилиши секинлашди

Ўзбекистонда TikTok ва Twitter’нинг очилиши секинлашди — ҳар иккала сервиснинг юкланиши катта қийинчилик билан юз бермоқда, хусусан, Twitter’да медиа-файллар юкланмаяпти.

Ўзбекистонда TikTok ва Twitter’нинг очилиши секинлашди

 

 

Аввалроқ, май ва июнь ойларида «Ўзкомназорат» матбуот хизмати «ВКонтакте», Twitter, WeChat, Skype ва TikTok сервислари маъмуриятларига «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонуннинг 27-1-моддаси талабларга риоя этилишини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан кўрсатмалар берганини маълум қилган эди. Ушбу модда («Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари») қонунга 2021 йил 14 январдаги қонун билан киритилган бўлиб, унинг амал қилиши 2021 йил 15 апрелдан бошланган эди.

Шунингдек, май ойида Давлат персоналлаштириш маркази директори Улуғбек Тошхўжаев шахсга доир маълумотларга ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда уларни жисман Ўзбекистон ҳудудида жойлашган техник воситаларда йиғилиши ва сақланишини таъминлаш мақсадида Facebook (Facebook Messenger, Instagram, WhatsApp), Google (Google Messenger, YouTube), «Mail.ru» («ВКонтакте», «Одноклассники»), Microsoft (Skype), Telegram, Tencent (Wechat), TikTok, Twitter, Yandex («Яндекс.Такси», «Яндекс.Харита», «Яндекс.Мессенжер», «Яндекс.Денги»)га қонунчилик талабларини бажариш ҳақида мурожаат хатлари юборилганини билдирган эди.

Кўрсатиб ўтилган қонун моддаси талабларига кўра, «мулкдор ва (ёки) оператор Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришда уларнинг жисман Ўзбекистон ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда белгиланган тартибда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида йиғилишини, тизимлаштирилишини ва сақланишини таъминлаши шарт».

Ҳозирча Twitter, TikTok ва бошқа сервисларнинг Ўзбекистон ҳудудида блоклангани ёки уларга кириш тезлиги мажбурий пасайтирилгани юзасидан расмий баёнот берилганича йўқ. 

 

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Журналистларга қилинган таҳдидлар бунга сабаб бўлган.

Чирчиқдаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Чирчиқдаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Бир шахс сотувчига пичоқ билан таҳдид қилган.

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Жамоат транспортининг 50 та янги йўналишлар тармоғи ташкил этилади.

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Шаҳбоз Шариф муҳим савдо шартномаларини имзолаши айтилмоқда.

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Поезд синовдан ўтказилгандан сўнг йўловчиларга хизмат қилиш учун чиқарилади.

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Яқинда Ўзбекистонга 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилинганди

Бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди

Бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди

Дунё бўйича глобал Паспорт индекси эълон қилинди.

Олтин захираси бўйича дунёда қайси давлат етакчи?

Олтин захираси бўйича дунёда қайси давлат етакчи?

Ўзбекистон рейтингда 16-ўринда қайд этилди.

Ўзбекистонда TikTok ва Twitter’нинг очилиши секинлашди | Zamon.uz