Медиа

Twitter раҳбари Жек Дорси ўзининг биринчи твитини сотувга қўйди

Twitter ижтимоий тармоғи раҳбари ва асосчиларидан бири Жек Дорси ўзининг 2006 йил 21 март куни ёзилган биринчи твитини сотувга қўйди, деб хабар бермоқда Meduza.

Twitter раҳбари Жек Дорси ўзининг биринчи твитини сотувга қўйди

 

 

5 март куни у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шу ҳақда хабар қолдирди ва твитлар билан савдо қиладиган Valuables платформасига ҳавола жойлаштирди.

 

The Verge ёзишича, Дорси ўзининг биринчи твитини NFT — ўзгармас токен сифатида сотишга уринмоқда. Дорси савдолар бўлиб ўтаётган саҳифага ҳаволани қўйганидан кейин бир неча дақиқада твитнинг нархи 88 минг долларгача кўтарилди. Айни пайтда эса Twitter раҳбарининг илк хабари учун таклиф қилинган энг катта нарх 2,5 миллион доллар бўлиб турибди.

 

Дорси қачондан буён биринчи твитини сотишга уринаётгани номаълум. Fox Business телеканали қайд этишича, твитни сотиб олиш бўйича биринчи таклифлар 2020 йил декабридаёқ пайдо бўлган, аммо савдо 5 мартдагина омма эътиборини тортган.

 

Non-fungible token (NFT) — ўзаро алмашина олмайдиган токен — блокчейнда яратилган рақамли активлар бўлиб, буюмнинг оригиналлигини, шунингдек, унинг эгасининг мулк ҳуқуқини кафолатлайди. Ўзаро алмашина олмайдиган токен ягона, ноёб, уни қайтадан яратиб бўлмайди, битта NFT нархи эса бошқа NFT қийматига боғлиқ эмас. NFT кўринишида фотосуратлар, видео, рақамли санъат асарлари, ўйинлардаги элементлар, спорт карточкалари чиқарилади.

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Журналистларга қилинган таҳдидлар бунга сабаб бўлган.

Чирчиқдаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Чирчиқдаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Бир шахс сотувчига пичоқ билан таҳдид қилган.

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Жамоат транспортининг 50 та янги йўналишлар тармоғи ташкил этилади.

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Шаҳбоз Шариф муҳим савдо шартномаларини имзолаши айтилмоқда.

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Поезд синовдан ўтказилгандан сўнг йўловчиларга хизмат қилиш учун чиқарилади.

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Яқинда Ўзбекистонга 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилинганди

Бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди

Бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди

Дунё бўйича глобал Паспорт индекси эълон қилинди.

Олтин захираси бўйича дунёда қайси давлат етакчи?

Олтин захираси бўйича дунёда қайси давлат етакчи?

Ўзбекистон рейтингда 16-ўринда қайд этилди.

Twitter раҳбари Жек Дорси ўзининг биринчи твитини сотувга қўйди | Zamon.uz