Абдулрашид Дўстумнинг уйига ўт қўйилди
Толибон ҳаракати вакиллари Афғонистон шимолидаги Жузжон вилояти маркази Шибирғон шаҳрига кириб келди. Бу ҳақда "TOLO news" хабар берди.


Маълум қилинишича, жангарилар маршал Абдул Рашид Дўстумнинг шаҳардаги уйига ўт қўйди. Маҳаллий амалдорлардан бири ҳам “Толибон” шаҳарга кириб келганини, жанглар давом этаётганини тасдиқлаган.
Бундан аввал, Сергей Шойгу агар Афғонистондан қўшни давлатларга ҳужум қилинса, Тожикистон ва Қирғизистондаги базалар тўла ишга туширилишини маълум қилганди.
Афғонистонда вазият АҚШ ва НАТО қўшинлари олиб чиқилиши ортидан кескинлашиб кетди. Толибон ҳаракати ва марказий ҳукумат ўртасида тўқнашувлар бир неча ойдан бери давом этмоқда.
Жаҳонгир Қўзиев







