Туркияда ўт ўчирувчилар 196 та ўрмон ёнғинларини ўчирди
Туркиядаги ўт ўчирувчилар ва махсус хизматлар мутахассислари 208 та ўрмон ёнғинларидан 196 тасини ўчирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Анталия ва Муғланинг курорт вилоятларида ёнғинлар ҳали ҳам давом этмоқда. Минглаб гектар ўрмон ёниб кетди. Бироқ, расмий хабарларга кўра, энди аҳоли турар жойлари ва сайёҳлик жойлари учун ҳеч қандай хавф йўқ. Бу ҳақда 6 август куни Туркия президенти маъмурияти матбуот хизмати маълум қилган.
Аввалроқ, 27 июлда республикада кучли ўрмон ёнғинлари бошланган ва улар курортлар жойлашган бир қатор қирғоқ ҳудудларини қамраб олганди.

Ўт ўчирувчилар ҳали ҳам бир қатор ҳудудларда табиий офатни бартараф этишга ҳаракат қилмоқда. Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, табиий офат қурбонлари сони 8 га етди, 850 дан ортиқ киши жароҳат олган.
Эслатиб отамиз, 1 август ҳолатига кора ҳалок болганлар сони 6 та ва очирилган ёнгин очоқлари сони эса 88 тани ташкил этганди.







