Медиа

Зоминдаги ёнғинга Жиззах ҳокими оиласининг алоқаси борми? Воқеа бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари бошланди

Хабарингиз бор 1 август куни соат 10:40 ларда Зомин тумани "Дуоба" ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи дала майдонида ёнғин содир бўлган эди.

Зоминдаги ёнғинга Жиззах ҳокими оиласининг алоқаси борми? Воқеа бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари бошланди

 

ФВВ ижтимоий тармоғида расмий муносабат билдириб, ёнғинни ўчириш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Чегара қўшинлари, Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси, 14та ёнғин ўчириш экипажи ва 1та ёнғин қутқарув отряди, 4та вертолёт жалб этилгани 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси, 24 нафар шахсий таркиб ва бошқа ташкилотларнинг куч ва воситалари жалб этилгани маълум қилди. Бироқ ёнғин келиб чиқиш сабаблари тўлиқ ошкор этилмаганди.

 

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Зомин тоғларидаги ўрмон ёнғини  мансабдорнинг яқин қариндошига тегишли дала ҳовлида олиб борилаётган қурилишдан чиққани хақида маълумот тарқалди.

 

Хабарда айтилишча, ёнғин Жиззах вилояти ҳокимининг ўғли ёки Зомин тумани ҳокими укасининг номида бўлган дала ҳовлида олиб борилаётган қурилиш (пайвандлаш ишлари) вақтида келиб чиққан.

 

“Ёнғин чиққан жой қўриқхона ҳудуди бўлиб, у ерда ҳар ким ҳам қурилиш ишлари олиб боришга ёки ердан ўзи истаганича фойдаланишга қодир эмас. Асосан вилоят ёки туман катталарига тегишли объектлар, дам олиш масканлари бор. Ўша кунги ёнғин Зомин тумани ҳокимининг укасига тегишли дачада (аслида ҳокимнинг дала ҳовлиси, дейилмоқда) пайвандлаш ишлари олиб борилиши вақтидаги эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққан.  

 

Биз тарқалган  хабар қанчалик асосли эканлигини билиш мақсадида Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Акмал  Биноқулов билан боғландик.  Мутахассис  ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар асоссиз эканлиги, Зомин кўриқхона ҳудудида Жиззах вилоти ҳокимининг  қариндошларига тегишли бўлган дала ховли мавжуд эмаслигини маълум қилди.

 

Zamon.uz масала юзасидан Жиззах прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Мухаббат Уразалиева билан ҳам боғланди. Ходим ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан иш очилганини ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.  

 

Муножат Валиева

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Журналистларга қилинган таҳдидлар бунга сабаб бўлган.

Чирчиқдаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Чирчиқдаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Бир шахс сотувчига пичоқ билан таҳдид қилган.

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Жамоат транспортининг 50 та янги йўналишлар тармоғи ташкил этилади.

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Шаҳбоз Шариф муҳим савдо шартномаларини имзолаши айтилмоқда.

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Поезд синовдан ўтказилгандан сўнг йўловчиларга хизмат қилиш учун чиқарилади.

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Яқинда Ўзбекистонга 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилинганди

Бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди

Бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди

Дунё бўйича глобал Паспорт индекси эълон қилинди.

Олтин захираси бўйича дунёда қайси давлат етакчи?

Олтин захираси бўйича дунёда қайси давлат етакчи?

Ўзбекистон рейтингда 16-ўринда қайд этилди.