Жаҳон

Россиядаги муштлашувда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг иштироки ўрганилиб уларга ҳуқуқий кўмак берилади

Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Москва шаҳрида турли миллат вакиллари иштирокида этник оммавий муштлашув юз бергани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Россиядаги муштлашувда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг иштироки ўрганилиб уларга ҳуқуқий кўмак берилади


Aввалроқ Москва вилоятидаги Одинсово ва Митиши шаҳарларида иккита оммавий тўқнашув бўлиб ўтгани ва норасмий маълумотларга кўра унда ўзбеклар ҳам иштирок этгани ҳақида хабар қилган эдик. 
Шу муносабат билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожат билан чиқди. 
Унда айтилишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу муштлашувда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг иштирокини ўрганиб, зарур ҳолатда юртдошларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколати доирасида барча чораларни кўради.
Шунингдек, агентлик ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан бундай оммавий муштлашувларда иштирок этмасликни, муаммоли ёки низоли вазиятларда ваколатли органлар ҳамда мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги дипломатик идораларига мурожаат қилишни, Россия қонунларига риоя этишни сўрайди.
“Эслатиб ўтамиз, оммавий муштлашувларда иштирок этиш чет эл фуқаролари учун Россия қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин”, - дейилади хабарда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Россиядаги муштлашувда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг иштироки ўрганилиб уларга ҳуқуқий кўмак берилади | Zamon.uz