Жаҳон

"Ҳаммага салом, мен яна сиз биланман!"  — МакSим гапира бошлади

Хонанда МакSим бир ярим ой реанимацияда ва сунъий комада бўлганидан кейин ижтимоий тармоқларга қайтди. Марина инстаграмда касаллик пайтида биринчи хабарни эълон қилди. Шифокорларга миннатдорлик билдирди ва аҳволи ҳақида гапирди.

"Ҳаммага салом, мен яна сиз биланман!"  — МакSим гапира бошлади

 

"Ҳаммага салом, мен яна сиз биланман!"  — деди санъаткор томошабинларга. Aввало, у соғлиғи учун хавотирланиб, қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдирди. Марина 52-касалхонада ўз ҳаёти учун курашган шифокорларнинг исмларини ҳам санаб ўтди.

 

"Бу менга жуда кўп ёрдам берди. Улар мен ҳақимда қайғуришди, мен ҳақимда ўйлашди ва ибодат қилишди. Мени бошқа дунёдан олиб кетишди", — тан олди хонанда.

 

Максимова уни реанимациядан оддий палатага ўтказаётганини тасдиқлади, аммо унинг соғлиғи ҳали ҳам нормал ҳолатга келмаган. Aёл ўрнидан туришга ва юришга ҳаракат қилганда, боши айланади, нафас олиши ҳам қийин бўлади. Яқин келажакдаги саёҳатлар ва ишлар МакSим учун тақиқланган, лекин у тез орада уйига қайтиб, яқинларини қучоқлаши мумкинлигидан хурсанд.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МакSим коронавирус сабаб комага тушгани ҳамда хонанда мустақил нафас ола бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

"Ҳаммага салом, мен яна сиз биланман!"  — МакSим гапира бошлади | Zamon.uz