Жаҳон

Ғазна ҳам “Толибон” қўлида. Навбат Лашкаргоҳгами?

“Толибон” Афғонистоннинг яна бир йирик шаҳари — Ғазнани эгаллади .Бу ҳақда ҳаракат  вакили Қори Юсуф Аҳмадий  хабар берди.

Ғазна ҳам “Толибон” қўлида. Навбат Лашкаргоҳгами?

 

Шаҳардаги губернатор қароргоҳи, полиция бошқармаси ва қамоқхона жангарилар қўлига ўтган. Ҳукумат кучлари гарчи қаршилик кўрсатаётган бўлса-да, лекин  Ғазна устидан назоратни қўлдан чиқарган. Номи сир тутилишини истаган вилоят депутатларидан бири ҳам бу маълумотни тасдиқлади.

 

Лашкаргоҳ шаҳридаги  полиция бошқармаси ҳам “Толибон” қўлига ўтган.  Ҳукумат кучларининг 40 нафар ҳарбийси асир олинган, қолган қисмлар Лашкаргоҳда жойлашган губернатор маъмурияти биносига чекинган. “Толибон” расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид бино тўлиқ қамалга олинганини маълум қилди.

 

Афғонистондаги вазият оғирлашгани сабабли Россия Тожикистонга 1 миллион доллар ажратди. Бу маблағ  афғон-тожик чегарасини мустаҳкамлаш учун сарфланади.

 

Бундан аввал Афғонистон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ханиф Атмар “Толибон” бутун дунёни алдагани ва унга босимни кучайтириш зарурлигини маълум қилган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ғазна ҳам “Толибон” қўлида. Навбат Лашкаргоҳгами? | Zamon.uz