Жаҳон

“Толибон” Афғонистондаги  иккинчи йирик шаҳар Қандаҳорни эгаллади

Буни ҳаракат вакиллари ҳам, расмий Кобул ҳам тасдиқлади.

“Толибон” Афғонистондаги  иккинчи йирик шаҳар Қандаҳорни эгаллади

 



Маълумотларга кўра, Қандаҳор  маъмурияти маҳаллий аэропорт орқали шаҳардан қочиб кетган. Бу шаҳарнинг эгаллланиши “Толибон” учун катта аҳамиятга эга, сабаби 1996—2001 йилларда Қандаҳор жангариларнинг норасмий пойтахти бўлган.

 
Бундан ташқари кеча Ҳирот шаҳри ҳам “Толибон” қўлига ўтди. Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, жангарилар шаҳарда кучли қаршиликка дуч келмаган. “Толибон”га алоқадор аккаунтларнинг хабар беришича, Ҳирот ҳокими Исмоил Хон Эронга қочиб кетган, ҳукумат аскарлари оммавий равишда асирга олинган.


Ҳилманд вилояти маркази Лашкаргоҳ ҳам  жангарилар томонидан эгалланди. Бу ерда қарийб бир ой давомида  оғир жанглар бўлиб ўтди. Жангарилар бугунги кунда 14 вилоятни ўз назоратига олди. 


Вазият кескинлашганлиги туфайли АҚШ Кобулдаги элчихонасини эвакуация қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Вашингтон эвакуация  учун қўшинларни вақтинчалик қайтариши мумкин. 


Бундан аввал Ғазна шаҳри “Толибон” томонидан эгаллангани маълум қилинган эди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

“Толибон” Афғонистондаги  иккинчи йирик шаҳар Қандаҳорни эгаллади | Zamon.uz