Жаҳон

Дунё етакчилари Афғонистондаги кейинги воқеалар хусусида ўз муносабатини билдирмоқда

Дунё етакчилари Афғонистондан америкалик ҳарбийлар олиб чиқилганидан кейинги воқеалар ривожидан ҳафсаласи пир бўлганини билдирмоқда.

Дунё етакчилари Афғонистондаги кейинги воқеалар хусусида ўз муносабатини билдирмоқда

 

 

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон бунда тўғридан-тўғри АҚШ Президенти Жо Байденни айблади.

 

“АҚШнинг Афғонистондан чиқиш қарори воқеаларни тезлаштириб юборди, дейиш адолатдан бўлади, аммо бу воқеалар кўп жиҳатдан кутилган эди”, —деди у.

 

Буюк Британия ҳукумати раҳбари ғарб етакчиларини Афғонистоннинг “терроризм учун озуқа манбаига айланишининг” олдини олишга чақирди.

 

“Афғонлар учун 2001 йилги ҳолатга қайтиш манфаатли бўлади, деб ўйламайман”, — деди Жонсон.

 

Борис Жонсоннинг фикрича, “Толибон”ни қонуний ҳаракат сифатида тан олинишига йўл қўйиб бўлмайди.

 

Канада бош вазири Жастин Трюдо ҳам инқирозни шарҳлаб туриб, қайғуда эканини билдирди. Шунингдек, у расмий Оттава анчадан бери Кобул билан мамлакатдаги элчихонасини ёпиб, алоқасини узганини таъкидлади.

 

Австралия бош вазири Скотт Моррисон сиёсий муҳокамаларга аралашмай, ҳукумати ғарбий иттифоқчилар билан ҳамкорлик қилган афғонларни эвакуация қилиш бўйича кучларни икки баравар оширишини айтди. Моррисон 400 нафар афғон Австралияга эвакуация қилингани, бу рақам тез орада кўпайишини айтиб ўтди.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Жо Байденни Афғонистондаги вазият туфайли истеъфога чиқишга чақирганини хабар қилган эдик.

 

 

 

Шарофат Маҳмудова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Дунё етакчилари Афғонистондаги кейинги воқеалар хусусида ўз муносабатини билдирмоқда | Zamon.uz