Жаҳон

Борис Жонсон: “Толибон”ни қонуний ҳаракат сифатида тан олинишига йўл қўйиб бўлмайди”

Борис Жонсоннинг фикрича, “Толибон” нинг қонуний ҳаракат сифатида тан олинишига йўл қўйиб бўлмайди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Борис Жонсон: “Толибон”ни қонуний ҳаракат сифатида тан олинишига йўл қўйиб бўлмайди”

 

 

Жонсон “Толибон”нинг конунийлигини бир томонлама тан олиш ножоиз қадамлигини айтиб ўтди.

 

“Биз алоҳида давлатлар ва “Толибон” ўртасида расмий муносабатлар ўрнатилишини хоҳламаймиз” ,- деган Британия бош вазири.

 

Шунингдек, Жонсон бу масалада БМТ ва НАТО биргаликда ҳаракат қилиши лозимлигини айтиб, Афғонистонда ҳокимият алмашгани ҳамда мамлакат сиёсий келажаги мавҳум қолаётганини таъкидлади. Буюк Британия Бош вазири “Ҳеч ким Афғонистоннинг террор ўчоғи бўлишини ёки яна 2001 йилгача бўлган вазиятга қайтишини истамайди”, - деб айтиб ўтган.

 

Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес ҳам вазиятга муносабат билдирар экан, энг аввало Британия Афғонистонга бошқа қайтмаслигини таъкидлади. Шунингдек, мутасаддининг фикрича, ҳозирги вазиятда қўшни мамлакатларга афғонистонлик мигрантлар оқими янада ошиши мумкин.

 

15 август куни “Толибон” ҳаракати Кобулни эгаллади. Шундан кейин шаҳардаги барча муҳим нуқталар, жумладан, Президент саройи ҳам  ҳаракат назоратига ўтди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатни тарк этди.

 

Президент саройида ўтган музокаралар натижасида Афғонистонда ҳокимият координацион кенгаш қўлига ўтиб, унга Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай, Миллий ярашув кенгаши бошлиғи Абдулла Абдулла аъзо бўлиб кирган.

 

Сўнгги маълумотларга кўра, Афғонистондаги сиёсий ҳокимият “Толибон” нинг Доҳадаги Сиёсий офиси раҳбари Мулла Абдулғани Бародарга ўтиши кутилмоқда.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Қувайт мамлакатдаги ягона Эрон мактабини ёпди

Расмий сабаб очиқланмаган бўлса-да, қарор минтақадаги кескин геосиёсий вазият фонида қабул қилингани қайд этилмоқда.

custom img

Европадаги жазирама иқтисодиётга 800 миллиард еврогача зарар етказиши мумкин

Энг йирик молиявий йўқотишлар Францияда кузатилиши мумкин.

custom img

Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси ноқонуний бойлик орттиришда гумон қилинмоқда

Олга Стефанишина қарийб 310 минг долларлик мол-мулкни яширганликда ва ноқонуний бойлик орттирганликда гумонланмоқда. Дипломат айбловларни рад этган.

custom img

Россияда хорижликлар сони бир йилда 8,6 фоизга камайди

Ноқонуний мигрантлар устидан назорат кучайтирилиб, 850 мингдан ортиқ киши махсус реестрга киритилган.

custom img

Трамп Вэнсни ўз вориси сифатида кўрмоқда — WP

Трамп шу пайтгача омма олдида Жей Ди Вэнс ва давлат котиби Марко Рубио ўртасида аниқ танлов қилмаганди.

custom img

Wildberries омборларининг бир қисмини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

Шунингдек, компания узоқ муддат сақланадиган маҳсулотларнинг бир қисмини Беларус, Қозоғистондаги омборларга йўналтиришни режалаштирмоқда.

custom img

Шимолий Корея қисқа масофали баллистик ракета учирди

Жанубий Корея ва Япония ҳарбийлари синовни қайд этиб, вазиятни кузатишни кучайтирди.

custom img

Шимолий Корея Россиянинг Украинадаги урушида иштирокини кенгайтирмоқда

Разведка маълумотларига кўра, Пхенян баллистик ракета бўлинмаларини ҳам Россия ҳудудига юборишни бошлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"