Покистон ва Афғонистон чегарасидаги “Торхам” назорат-ўтказиш пункти яна очилди
Покистон Афғонистон билан чегарадаги энг катата назорат-ўтказиш пунктини қайта очди. Бу ҳақда “Dawn” нашри хабар берди.


“Торхам” Покистон ва Афғонистон ўртасидаги асосий ва тирбанд назорат-ўтказиш пункти ҳисобланади. У якшанба, 15 август куни вазият кескинлашгани туфайли ёпилган эди. Покистон ички ишлар вазири Шайх Рашид Аҳмаднинг маълум қилишича, чегарадаги полициячилар толибларга таслим бўлган ва шундан кейин Покистон томони пунктни ёпиб қўйган.
Хабар берилишича, “Торхам” фуқаролар ва автомашиналар қатнови учун очилган. Божхона маъмурлари чегара очилгандан кейин икки томонга жами 720 та юк машинаси ўтганлгини маълум қилган.
Бундан аввал Афғонистоннинг барча чегаралари “Толибон” назоратига ўтганлиги хабар қилинган эди.
Жаҳонгир Қўзиев







