"Толибон" Афғонистоннинг Нангархор вилоятида намойишчиларни ўққа тутди
"Толибон" радикал ҳаракати жангарилари Нангархор вилоятида Афғонистон давлат байроғини қўллаб-қувватлаш намойиши иштирокчиларига ўқ уздилар, деб хабар беради РИА Новости.


Маълумотларга кўра, ўқ отиш оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна 12 киши жароҳатланган.
Қайд этилишича, воқеа натижасида жангарилар Жалолобод шаҳридаги маҳаллий "Ariana News" телеканали ва Пажвок агентлиги журналистларини калтаклаган. Бу воқеа журналистлар давлат байроғини қўллаб-қувватлаш намойишларини тасвирга олмоқчи бўлган пайтда юз берган.







