Кобулни эгаллашга Гуантанамо қамоқхонасининг собиқ маҳбуси бошчилик қилган
Кобулни эгаллашга Гуантанамо қамоқхонасининг собиқ маҳбуси бошчилик қилган.


Кобулни қўлга киритишда толибларга Ҳайрулла Ҳайрхва бошчилик қилган. У 2014 йил АҚШ қамоқхонасидан озод қилинган эди.
Ҳайрхва 2002 йилда “Ал-Қоида” етакчиси Усама бен Ладен билан яқин алоқадорликда айбланиб қамоққа олинган ва Гуантанамо қамоқхонасида сақланган. 2014 йилда эса Барак Обама қарори билан озод қилинган.
Хайрхва ва яна 4 жангари «Толибон» томонидан асирга олинган АҚШ армияси сержанти Боуи Бергдалга алмаштирилган эди. Шундан кейин Хайрхва Қатарга йўл олган, вақт ўтиши билан «Толибон»нинг олий сиёсий раҳбарияти таркибдан ўрин олган. Ҳатто АҚШ билан музокараларда ҳам иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШ Президенти Жо Байден ва Пентагон «Ал-Қоида»нинг Афғонистондаги фаолиятига доир бир фикрга кела олмагани хабар қилинган эди.
Жаҳонгир Қўзиев







