Франция президенти БМТга Кобулда хавфсизлик зонасини яратиш ташаббуси билан чиқди
Франция президенти Эммануэл Макроннинг айтишича, Париж ва Лондон БМТни Афғонистон пойтахти Кобулда гуманитар операцияларни ҳимоя қилиш учун хавфсизлик зонасини яратишга чақирадиган лойиҳани тақдим этмоқчи.

Бу ҳақда Journal du Dimanche хабар берди.

БМТ бош котиби Антонио Гутерриш 30 август куни Афғонистондаги вазият бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари (Россия, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой) билан учрашишни режалаштирган.
Макроннинг сўзларига кўра, Франция ва Буюк Британия Кобулда гуманитар операцияларни давом эттиришга имкон берадиган БМТ назоратидаги хавфсизлик зонасини ташкил этиш мақсади билан резолюция лойиҳасини БМТга тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эммануэл Макроннинг телефон сўзлашувлари кузатилаётгани, ундан сўнг телефонини ўзгартиргани ҳақида хабар берилганди.







