Ўрмон ёнғинлари оқибатида 2 миллион тоннадан ортиқ органик модда йўқ бўлади
Бу ҳақда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Ғанишер Хўжаев АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.


Маълум бўлишича, техника ривожланиши муносабати билан табиий заҳиралардан хўжалик мақсадларида тобора кўпроқ фойдаланилмоқда. Дунёда аҳоли сони йилдан-йилга ўсиб бораётгани кўпроқ миқдорда озиқ-овқат, ёнилғи, кийим-кечак ва бошқа нарсаларни ишлаб чиқаришни талаб қилмоқда.
Бу эса ўрмонлар эгаллаб турган майдонлар қисқариши, табиатнинг бузилиши, атмосферанинг азон тўсиғи каттариши, ер ҳавосининг ўртача ҳарорати ортиб бориши ва бошқа ҳолатларга сабаб бўлмоқда.
Ўрмон ёнғинлари, касалликлар, ноқонуний дарахт кесиш ва бошқа ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишларидан муҳофаза қилиб борилади. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан дарахтларни кесиш ва ёғоч сотиш қоидалари бажарилиши, шунингдек, пичан ўриш, мол боқиш ва ўрмондан фойдаланишнинг бошқа турлари қоидаларига риоя этилиши назорат қилинади. Ўрмон зараркунандалари ва касалликлари ўчоғи ўз вақтида аниқланиб, уларга қарши биологик, механик кураш олиб борилади.
Статистик маълумотларга кўра, 99 фоиз ҳолатларда бевосита инсоният туфайли, қолган 1 фоиз ҳолатда табиий офатлар сабабли ўрмонларда ёнғин келиб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда станцияда турган вагон ёниб кетгани, NASA ер сайёрасидаги ёнғинлар харитасини тузгани ҳамда Зоминдаги ёнғиннинг тафсилотлари айтилганди.







