Жамият

Қорақалпоғистонда станцияда турган вагон ёниб кетди

«Қорақалпоғистондаги Қоратов станциясида йўловчи поездида ёнғин содир бўлган» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

Қорақалпоғистонда станцияда турган вагон ёниб кетди

 

Маълум қилинишича, 4 август куни соат 13:29 да Қорақалпоғистон Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Қораўзак тумани «Қораўзак» станциясида турган вагонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:30 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 14:40 да ўраб олиниб, 14:58 да тўлиқ бартараф этилган.

Таъкидланишича, ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа, тахминан, 45 километрни ташкил этади.

Маълум бўлишича, ёнғин Қўнғирот йўли машина станциясига қарашли ишчилар ётоқхона сифатида фойдаланишга мўлжалланган, бошқа таркибдаги вагонлардан алоҳида турган вагонда содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойига Қорақалпоғистон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбар ходимлари ва туман ФВ бўлими ходимлари борган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Қорақалпоғистонда станцияда турган вагон ёниб кетди | Zamon.uz