Сентябрдан бошлаб қайси қонунлар кучга киради
1 сентябрдан бошлаб қайси қонунлар амалда жорий қилиниши айтилди.


Бу ҳақда “Huquqiy axborot” телеграм канали хабар берди.
Қонунчиликка кўра:
— етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда жойлаштирилади;
— техникум, коллеж, академик лицей ёки ОТМда ўқиётган даврида ҳар ўқув йилида бир маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш харажатлари учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида субсидиялар ажратилади;
— ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг тегишли йўналишлар бўйича курсларда ўқиш харажатлари бир йилда БҲМнинг 20 бараваригача (4 млн 900 минг сўмгача) миқдорда компенсация қилинади;
— ўқишни давлат ОТМларида давом эттирганда уларга стипендия тўловлари 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратилмаслиги айтилганди.







