Қозоғистон Мудофаа вазирлигига янги раҳбар тайинланди
26 август куни Қозоғистонда ҳарбий омбор потлаши сабабли мамлакат мудофаа вазири истеъфога чиққан эди.


31 август куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев генерал-лейтенант Нурлан Ермекбаев истеъфосини қабул қилди.
Тўқаев шу куннинг ўзида Мудофаа вазири биринчи ўринбосари, Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи Мурат Бектановни Ермекбаев ўрнига тайинлади.
Ермекбаев 26 август куни Жамбил вилоятидаги ҳарбий қисм обмори портлаши ортидан истеъфога чиқишга тайёрлигини маълум қилган эди.
Портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлган. Ҳарбий қисм яқинидаги аҳоли пунктларидан 700 киши эвакуация қилинган. Ҳодисадан кейин ҳавога снарядлар уча бошлаган.
29 август куни ҳарбий қисм ҳудудида яна бир портлаш қайд этилган, аммо ҳеч ким жабрланмаган.
Жаҳонгир Қўзиев







