"Толибон" АҚШ ва бошқа давлатлар билан яхши муносабат ўрнатмоқчи
"Толибон" матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳиднинг айтишича, толиблар АҚШ ва бошқа давлатлар билан яхши муносабат ўрнатади. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.


"Афғонистонни табриклаймиз! Ғалаба ҳаммамизники", — деди у АҚШ эвакуация операцияси тугаганидан кейин “Толибон” назорати остига ўтган Кобул аэропорти учиш-қўниш йўлагида.
Унинг айтишича, толиблар барча давлат ва ташкилотлар билан яхши дипломатик муносабат ўрнатилишини олқишлайди.
Аввал хабар қилинганидек, АҚШ Афғонистондаги миссиясини якунлади.
Насиба Тўхтаева







