Жаҳон

"Толибон" ҳаракати Афғонистонда янги ҳукумат тузмоқда

Кобул аэропорти устидан тўлиқ назоратни қўлга олган толиблар янги ҳукумат шаҳли ва таркиби ҳақида эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

"Толибон" ҳаракати Афғонистонда янги ҳукумат тузмоқда

 

 

TOLO News телеканали хабарига кўра, вазирлар маҳкамасига мулла Ҳибатулла Охундзода раҳбарлик қилиши мумкин. У ҳеч қачон оммавий чиқиш қилмаган ва унинг турар жойи доим сир сақланади.

 

Khaama press агентлиги эса Ташқи ишлар вазири мулла Абдул Ғани Бародар бўлишини тахмин қилмоқда. У ҳаракат асосчиларидан бири бўлиб, ҳозир "толибон" сиёсий офисига раҳбарлик қилади. "Толибон"нинг биринчи раҳбарининг ўғли мулла Ёқуб мудофаа вазири, яна бир етакчи - Жалолиддин Хакканининг ўғли Халиф ички ишлар вазири бўлиши кутилмоқда.

 

БМТ "толибон"ни бир неча марта инклюзив ҳукумат шакллантиришга чақирган. Аммо Al Jazeera телеканали маълумотига кўра, вазирлар маҳкамасига олдинги аъзолар ва аёллар чақирилмайди.

 

"Толибон" ҳукумати 3 сентябрга қадар тўлиқ шакллантирилиши кутилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон Ислом Партияси раҳбари Гулбиддин Ҳикматёр “Толиблар инклюзив ҳукумат тузишга тайёр”, дея таъкидлаганди.

 

Аввалроқ Афғонистон собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳ “Толибон” диктатурасига қарши эканини маълум қилган эди. 

 

 

Шарофат Маҳмудова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

"Толибон" ҳаракати Афғонистонда янги ҳукумат тузмоқда | Zamon.uz