Жаҳон

АҚШда 11 сентябрь терактига оид ҳужжатлар ошкор қилинади

Президент шунга оид қарор имзолаган. “9/11 терактларининг 20 йиллиги арафасида ҳукуматга хужумлар хақида маълум бўлган барча нарсани америка халқи ҳам билиши лозим”, дейилади ҳужжатда.

АҚШда 11 сентябрь терактига оид ҳужжатлар ошкор қилинади

 

 

Ҳукумат  имкон қадар шаффофликни таъминлаши ва алоҳида олинган ҳолатлардагина махфийликни сақлаб қолиши зарурлиги таъкидланган. Байден АҚШ бош прокурори, адлия вазирлиги ва бошқа маъсул ташкилотларга ҳужжатларни таҳлил қилиш ва ошкор қилинганларини 6 ой ичида эълон қилишни буюрган.

 

Оқ Уй президентнинг шу ҳақдаги баёнотини тарқатди. Ундайтилишича, “Бугун АҚШ адлия вазирлиги ва бошқа масъул идораларга ФҚБнинг 11 сентябрга оид суриштирувларига тегишли ҳужжатларни ошкор қилишни назоратга олишга доир қарорни имзоладим. Унда бош прокурор махфийликдан чиқарилган маълумотларни 6 ой ичида ошкор қилиши кераклиги кўрсатилган” .

 

Байден президент лавозимига киришаётганда терактга оид ҳужжаатларнинг бир қисмини ошкор қилиш масъулиятини олганлигини таъкидлади. “Ушбу фожианинг 20 йиллиги арафасида мен бу мажбуриятимни бажардим”, деб қайд этган АҚШ етакчиси. Президентлик кампанияси пайтида бу Байденнинг сайловолди ваъдаларидан бири бўлган.

 

Маълумот ўрнида: 2001 йил 11 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк ва Вашингтон шаҳарларида теракт содир этилган. Нью-Йоркда “эгизак миноралар” портлаши оқибатида уч мингдан зиёд инсон ҳалок бўлган. Терактга асосий айбдор сифатида “Ал-Қоида ” кўрсатилган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал сенатор Линдси Грэм 11 сентябрь терактлари қайтарилиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди .

custom img

АҚШ 40 дан ортиқ давлатни Хитой товарларига божларни четлаб ўтишда ёрдам беришда айблади — рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

АҚШ маъмурияти бундай амалиётда фойдаланилаётган давлатларни учта тоифага ажратган.

custom img

Қозоғистонда 6254 та мактаб террористик таҳдидларга мойил деб топилди

Улар видеокузатув, ваҳима тугмалари, киришни назорат қилиш тизимлари ва лицензияланган қўриқлаш хизмати билан таъминланган.

custom img

Германияда жазирама оқибатида 12,5 мингга яқин киши вафот этди

Энг кўп ўлим 85 ёш ва ундан катталар орасида қайд этилган.

custom img

Тожикистон-Афғонистон чегарасида маҳаллий аҳоли ҳалок бўлди

Душанбе ҳодиса юзасидан Афғонистонга норозилик нотаси юборди.

custom img

Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича 70 киши сўроқ қилинади

Апелляция суд мажлиси 17 август куни бўлиб ўтади.

custom img

“Қамчини президент қилмоқчи эдим” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти дўсти Қамчибек Ташиев ҳақида гапириб берди.

custom img

Миср Макка шартномасига қўшилиши мумкин

Ташқи ишлар вазири масала ҳуқуқий ва техник жиҳатдан ҳам кўриб чиқилишини билдирди.

custom img

Италияда ўқ-дори заводида кучли портлаш содир бўлди

Портлашдан олдин корхона ҳудудида ёнғин чиққан ва воқеа жойига ўт ўчирувчилар ҳамда полиция ходимлари етиб борган, жабрланганлар йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"